«Ювентус» — футбол мафияси қурбони бўлдими? Пенальти ҳақида ким қандай фикрда?
«Реал» – «Ювентус» баҳсидаги пеналти кўпчилик томонидан турлича қабул қилинди. Келинг, уларга қулоқ тутамиз.
Роналду: «Қарши чиқишганига тушунмадим, Лукасни ортидан туртиб юборди, акс ҳолда у гол урарди».
Бенатия: «Васкесдан илгарилаб кетдим ва тўпга ўйнадим. Оёғимга тегиб тўп йўналишини ўзгартирди. Васкес шунчаки йиқилди. Ўша вазиятда у бошқа нарса қила олмасди. Биз вазият қурбонига айландик».
Васкес: «Шубҳасиз, пенальти бор эди. Ҳужумни якунламоқчи бўлганимда ҳимоячи мени ортимдан туртиб юборди».
Келлини: «Кимдир ҳайрон қолдими? Ўтган йили «Бавария» ана шундай ҳолатга тушган эди. Энди биз...».
Зидан: «Ўша вазиятни қўрмай қолдим. Менга пенальти бўлди дейишди. Ҳакам белгиладими, уни ўзгартира олмаймиз».
Аллегри: «Ҳакам қарорини муҳокама қилишни хоҳламайман. Футболчиларимга ачинаман, холос».
Буффон: «Рефери бутун жамоа кучини арзимаган вазият билан йўққа чиқарди. У жамоани турнирдан бундай ҳолатда чиқариб юбормаслиги керак эди. Унинг кўкрагида юрак бўлиши керак, чиқинди қутиси эмас! Бу 10 фоиз ҳам пенальти эмас эди».
Анелли («Ювентус» президенти): «УЕФА малакали ҳакамлар ва VAR тизимидан фойдаланиши керак. Арбитр назоратни буткул қўлдан чиқарди. У ҳақиқий ҳолатни кўрганида, ҳаммадан кўпроқ хафа бўлиши турган гап».
Иттуралде (испаниялик собиқ ҳакам): «Ортдан тегиб кетиш бу пенальти учун асос бўлмайди. Бу қоида бузилиши эмас!».
Чилаверт (парагвайлик собиқ дарвозабон): «Футбол мафияси «Ювентус»ни ўйиндан чиқариб юборди».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter