Ёлғончи Мэйвезер 10 сонияда икки миллион доллар ишлади
Америкачилик боксчи Флойд Мэйвезер қандай қилиб 10 сонияда икки миллион доллар ишлагани ҳақида ўзининг инстаграмида ёзди.
«Бу ерда Мэйвезер ва Пакьяо реванш жанги ҳақида 8 ой олдин олган видеом бор. Шу видео учун менга 2,2 млн. доллар тўлашди. Ҳақиқат шундаки, бу жанг ҳеч қачон бўлмайди. Энди бармоғингизни чапга қилиб, видео учун менга жўнатилган пулга қаранг. Хўш, энг ақлли ким экан? Мен 10 сониялик ролик учун миллионлаб топяпман», — деб ёзди у.
Мэйвезернинг ўша видеоси интернетда тарқаб кетганди. Унда Мэйвезер шундай дейди: «Саудия Арабистонига келиш мен учун катта шараф. Мен Мэнни Пакьяо билан бўлғуси реваншни келишиб олиш учун келдим».
Энди эса... боксчи ўз тили билан видео ғирт уйдирма эканини айтиб, камига шунинг ортидан мўмайгина пул ишлаб олганини мақтаяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter