Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йил терма жамоасига номзодлар эълон қилинди

Йил терма жамоасига номзодлар эълон қилинди

ФИФА 2021 йилнинг рамзий терма жамоаси учун номзод футболчилар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.

Терма жамоанинг якуний таркиби халқаро журналистлар, терма жамоалар бош мураббийлари ва сардорлари берган овозларга кўра аниқланади. Ғолиблар 2022 йил 17 январ куни эълон қилинади.

Номзодлар рўйхатига 23 ўйинчи кирган:

  • дарвозабонлар: Алиссон Беккер («Ливерпул»), Жанлуижи Доннарумма («Милан» / «Пари Сен-Жермен»), Эдуард Менди («Челси»);
  • ҳимоячилар: Давид Алаба («Бавария» / «Реал»), Жорди Алба («Барселона»), Трент Александер-Арнолд («Ливерпул»), Дани Алвес («Сан-Паулу» / «Барселона»), Леонардо Бонуччи («Ювентус»), Рубен Диаш («Манчестер Сити»);
  • ярим ҳимоячилар: Серхио Бускетс, Френки де Йонг (иккови — «Барселона»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Бруну Фернандеш («Манчестер Юнайтед»), Жоржиньо, Нголо Канте (иккови — «Челси»);
  • ҳужумчилар: Карим Бензема («Реал»), Криштиану Роналду («Ювентус» / «Манчестер Юнайтед»), Эрлинг Холлан («Боруссия» Дортмунд), Роберт Левандовски («Бавария»), Ромелу Лукаку («Интер» / «Челси»), Лионел Месси («Барселона» / «Пари Сен-Жермен»), Неймар, Килиан Мбаппе (иккови — «Пари Сен-Жермен»).
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг