Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония Олимпиадада давлат раҳбарларига ҳамроҳлик қилувчилар сонини чеклади

Япония Олимпиадада давлат раҳбарларига ҳамроҳлик қилувчилар сонини чеклади

Япония ҳукумати 2021 йилга мўлжалланган Токио Ёзги Олимпия ўйинларига хорижий давлатлар раҳбарлари ва расмий делегациялар раҳбарлари билан бирга ташриф буюрувчилар сонини чеклашга чақирди.

Маълумотларга кўра, хорижий давлатлар раҳбарлари делегацияси аъзолари сони чекланган бўлади, улар 11 кишидан ошмаслиги керак. Шу билан бирга, вазирлар Олимпия ўйинларига ўзлари билан тўрт кишидан кўп бўлмаган одамни олиб келишлари мумкин.

Бироқ бу Олимпиада мезбон мамлакати томонидан режалаштирилган барча чекловлар эмас. Агентликнинг таъкидлашича, чет эл раҳбарлари Японияга ташрифидан 72 соат олдин COVID-19 синовидан ўтишлари, сўнгра Олимпиада ўтказиладиган мамлакатга келгандан сўнг қайта тест топширишлари зарур.

«Биз ҳимоя ниқобини тақиш, шунингдек, мунтазам равишда қўл ювишни таъкидлаймиз.  Бундан ташқари, агентликка кўра, делегация гуруҳи аъзоларига, шунингдек, спортчилар билан учрашувлар ўтказилиши тақиқланиши мумкин. Уларнинг барчаси фақатгина махсус ажратилган транспорт воситаларида ҳаракатланиши мумкин бўлади», — дейилади хабарда.

Маълумки, чет эл раҳбарлари учун делегация гуруҳи аъзолари сонини қисқартириш тўғрисида сўров аллақачон чет эл элчихоналари ва миллий олимпия қўмиталари вакилларига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг