Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония 6 мамлакат Олимпия терма жамоалари устидан назоратни кучайтиради — уларнинг барчаси Осиёда жойлашган

Япония 6 мамлакат Олимпия терма жамоалари устидан назоратни кучайтиради — уларнинг барчаси Осиёда жойлашган

Фото: «Bfla.eu»

Япония ҳукумати Дельта коронавирус штаммининг кенг миқёсда тарқалиши қайд этилган олти мамлакат терма жамоаларининг Олимпия ўйинларига кириши устидан назоратни кучайтиради, деб ёзади ТAСС маҳаллий газетага таяниб.

Ушбу чоралар Ҳиндистон, Покистон, Непал, Шри-Ланка, Мальдив ороллари ва Aфғонистон спортчиларига қўлланилади. Японияга учишдан олдин улар бир ҳафта давомида ҳар куни COVID га тест топширишларига тўғри келади. Шунингдек, ушбу даврда ва келганидан уч кун ўтгач, уларга мураббийлар ва жамоа аъзоларидан бошқа кишилар билан боғланиш тақиқланади.

Талабларнинг кучайтирилиши 1 июлдан кучга киради. Бошқа барча спортчилар Японияга жўнашидан 96 соат олдин иккита ПЦР тестини топширишлари шарт.

Токио Олимпиадаси 23 июлдан 8 августгача ўтказилиши режалаштирилган.

ЖССТ маълумотларига кўра, Дельта штаммлари 85 дан ортиқ мамлакатда қайд этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг