Яна бир ўзбек жангчиси UFC билан шартнома имзолади
Ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров UFC промоушени билан шартнома имзолади. Бу ҳақида унинг мураббийи Жасур Алижонов маълумот берди.
Маълум қилинишича, 27 ёшли Рамазон UFCдаги биринчи жангини америкалик Си Жей Вергарага қарши ўтказади. Вергара UFCда олтита жанг ўтказиб, учта ғалаба ва учта мағлубият қайд этган.
Темиров эса ММАдаги фаолияти давомида 18 та жанг ўтказиб, 15 та ғалаба, 2 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этган.
Жанг 13 октябрь куни UFC Vegas 98 турнири доирасида ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter