Хосеп Гвардиола «Бавария»ни табриклаб, уни «жанг»га чорлади
Аввалроқ «Бавария» финалда «Тигрес» (Мексика, КОНКАКАФ) устидан ғалаба қозониб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.
Мюнхеннинг «Бавария» клуби собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоани клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанлиги билан табриклади.
«Ханси айтмоқчиманки, сиз «Барселона»дан кейин олтита унвонни ютган иккинчи жамоага айландингиз. Балки, еттинчи унвон учун ўйнашга Мессига қўнғироқ қилишим керакдир. Қачон ва қаердалигини айтинг. Биз ўша ерда бўламиз», — дея Гвардиоланинг мурожаатидан иқтибос келтирди «Бавария» матбуот хизмати.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter