Хитойда футболчиларнинг татуировка чиздириши тақиқланди
Хитой давлат спорт бошқармаси асосий ва ёшлар терма жамоалари футболчиларига янги татуировка чиздиришни тақиқлади. Татуировкаси борларга эса уларни йўқотиш тавсия этилди.
ТАСС бошқарма матбуот хизматига асосланиб ёзишича, ушбу чорадан мақсад хитойлик футболчиларнинг позитив (ижобий) руҳиятини тўлақонли намойиш этиш ҳамда жамият учун яхши ибрат кўрсатишга хизмат қилишдир.
Таъкидланишича, катта ёшли футболчилар татуировкаларини сақлаб қолишлари ҳам мумкин, бироқ машғулотлар ва ўйинлар пайтларида уларни кўринмайдиган қилиб кийинишлари шарт. Ёшлар ва ўсмирлар жамоалари таркибига танасида татуировкаси бор футболчиларни жалб этиш қатъиян ман этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter