Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хави Манчестерга нима мақсадда келганини айтди

Хави Манчестерга нима мақсадда келганини айтди

Фото: Sport.ru

«Барселона» бош мураббийи Хави Европа лигаси 1/16 финалининг «Манчестер Юнайтед»га қарши жавоб ўйини олдидан журналистларнинг саволларига жавоб берди.

«Бизни жуда қийин ўйин кутиб турибди. «МЮ» — Европанинг энг яхши клубларидан бири. Бу сўнгги йиллардаги энг яхши «Юнайтед». Биз ўзига хослигимизни кўрсатишимиз шарт. Европа лигаси ёки Примера? Мен ҳеч биридан воз кечолмайман. Биз «Барселона»миз, бу ерга танлаш учун келганимиз йўқ», — деди Хави.

Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг Барселонадаги илк учрашуви 2:2 ҳисобида тугаган эди.

Бугунги ўйин тунги соат 01:00 да бошланади. Ўйинни «Спорт» телеканали намойиш этади.

Европа Лигаси 1/16 финалининг бугунги бошқа ўйинлари:

  • Нант — Ювентус / Спорт (22:45)
  • ПСВ — Севиля (22:45)
  • Мидтюлланд — Спортинг (22:45)
  • Унион Берлин — Аякс / Ёшлар (01:00)
  • Рома — Залцбург / Маҳалла (01:00)
  • Ренн — Шахтёр / Спорт 2 ( 01:00)
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг