Вьетнам олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатининг финалига чиқди
Хитойда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўрасидаги Осиё чемпионатининг ярим финал босқичидан ўрин олган Қатар ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Унда вьетнамликларнинг қўли баланд келди.
Ўйин асосий вақти 2:2 ҳисоби билан якун топган бўлса, пенальтилар сериясида Вьетнам 4:3 ҳисобида зафар қучди.
Шу тариқа, Вьетнам Осиё чемпионати финалига йўлланмани қўлга киритган биринчи жамоа бўлди.
Иккинчи финалчи номи бугун Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйинда ҳал бўлади. Учрашув вақти 16:30га белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter