Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Вашингтонлик қизил танлилар» номини ўзгартиришга мажбур бўлди

«Вашингтонлик қизил танлилар» номини ўзгартиришга мажбур бўлди

Жамоанинг эски логотипли шлеми.

АҚШдаги футбол клуби (американча футбол) — «Washington Redskins» («Вашингтонлик қизил танлилар») ирқий айбловлардан сўнг, ребрендинг ўтказиб ўз номини ўзгартиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

18 ой давом этган музокаралардан сўнг жамоа раҳбарияти «Washington Commanders» номини маъқуллади.

Янги логотип.

Ушбу ном 40 мингдан зиёд мухлисларнинг хатлари, саноқсиз сўровномалар ва учрашувлар натижаларини ўрганишдан сўнг танланди.

Жамоа эгаларидан бири, 1999 йилда франшизани қўлга киритган Дэн Снайдер ребрендинг масласини узоқ вақтгача пайсалга солиб келган, ҳатто клуб номини ўзгартирмасликка қасам ичганди.

Маълумот учун: жамоага 1932 йилда асос солинган бўлиб, базаси Ландовер (Мэриленд штати)да жойлашган. 2020 йилгача «Washington Redskins» номи остида фаолият юритган, эмблемасида ҳам бу аксини топганди. Ирқий можаролар сабабли 2020-2021 йилларда вақтинча «Вашингтон футбол жамоаси» («Washington Football Team») номи остида ўйнади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг