Усэйн Болт футболда дебют қилди
Югуриш бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланган Усэйн Болт Норвегиянинг «Стрёмсгодсет» клуби сафида футболчи сифатида дебют қилди, деб хабар бермоқда «sports.uz».
Ямайкалик атлет Норвегия ёшлар терма жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик баҳсининг 71-дақиқасида захирадан майдонга туширилган.
Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Болт бундан аввал Дортмунднинг «Боруссия» клуби сафида машғулотлар ўтказган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter