Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Угандалик футболчи жамоадошлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди

Угандалик футболчи жамоадошлари томонидан калтакланганидан сўнг вафот этди

Фото: «Daily Monitor», Жимми Патрик Окема

Угандада футболчи ўйин пайтида хато қилгани учун жамоадошлари томонидан калтакланди, деб хабар берди маҳаллий «Daily Monitor» нашри.

Ҳодиса мамлакат шимолидаги Ламво округида икки маҳаллий жамоа ўртасидаги ўйиндан сўнг содир бўлди. Марказий ҳимоячи позициясида тўп сурган 22 ёшли Черчилль Оваси хатога йўл қўяди ва бу гол билан якунланади. Шундан сўнг жамоадошлари унга ташланиб, дўппослашади.

Маҳаллий ҳукумат вакили Денис Оньоннинг сўзларига кўра, ўйиндан сўнг Оваси унга ҳужум қилган ўйинчилардан бирини велосипедда кетаётганда итариб юборгач, ўртада жанжал келиб чиққан. Муштлашув оқибатида Оваси йиқилиб тушган. Тезда шифохонага етказилганига қарамай, бир неча соатдан сўнг шифокорлар унинг вафот этганини маълум қилишди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Оваси ўлими бўйича тергов ҳаракатларини бошлаб юборишди. Икки нафар гумонланувчи ҳибсга олинган. Улар суд қилинадиган бўлди, дея аниқлик киритди полиция вакили Жимми Патрик Окема.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг