Уэлс Украинани енгиб ЖЧ-2022га йўл олди
Қатардаги жаҳон чемпионати (Қатар-2022) финали йўлланмаси учун Украина ва Уэлс терма жамоалари кураш олиб борди.
Ягона гол уэлсликларга ғалаба келтирди: 34-дақиқада Гарет Бэйлнинг жарима зарбасини қайтаришга уринган Ярмоленко боши билан ўз дарвозасини нишонга олиб қўйди (автогол).
Худди шунақа «каллали» гол Ўзбекистон терма жамоасини ҳам бир пайтлар ЖЧ остонасидан ортга қайтарганди...
Украина қаторасига 4-марта ЖЧга бориш имкониятини йўқотди, Уэлс эса 1958 йилдан бери биринчи марта мундиалда қатнашади: АҚШ, Эрон ва Англия гуруҳининг 4-аъзосига айланди.
Ушбу ўйин март ойида ўтказилиши керак эди, бироқ Россия армиясининг Украина ҳудудига кириши туфайли кечиктирилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter