Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

УЕФА еврокубоклар регламентини ўзгартирди

УЕФА еврокубоклар регламентини ўзгартирди

Фото: «Vesti.ru»

УЕФА ижроия қўмитаси еврокубокларнинг жорий мавсуми ўйинлари регламентини ўзгартирди. Бу ерда гап сариқ карточкалар 1/8 финал ўйинларидан кейин кучини йўқотиши ҳақида боряпти.

Шу тариқа бу йилги Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси қатнашчилари 1/8 финалнинг қолган ўйинларида олган сариқ карточкалар кейинги плей-оффларда ҳисобга олинмайди ва дисквалификацияга сабаб бўлмайди, дейилади УЕФА расмий сайти хабарида.

Олдинги регламентда «сариқлар» чорак финалда куйиб кетарди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирги шароитдан келиб чиқиб, ҳар икки турнир регламенти жиддий ўзгартирилган: 1/4 ва 1/2 финаллар ғолиблари битта ўйинда аниқланади. Бундай тиғиз шароитда сариқ карточкаларни ўйиндан-ўйинга ўтказмасликдан мақсад жамоаларга имкон қадар тенг курашиш учун шароит яратиб беришдир. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг