Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

УЕФА Туркияни Чемпионлар лигаси финалисиз қолдириши мумкин

УЕФА Туркияни Чемпионлар лигаси финалисиз қолдириши мумкин

Фото: «Vesti.ru»

Миллий чемпионатларнинг қайта старт олишини диққат билан кузатаётган УЕФА амалдаги мавсум Чемпионлар лигасини ҳам якунлаб қўйиш устида бош қотиряпти.

Турнирнинг финал қисми «Тўртлик финали» шаклида Туркия ёки Германияда бўлиб ўтиши мумкин.

1/8 финалнинг қолдирилган ўйинлари ғолибларини 7-8 август кунлари, чорак финаллар ғолибларини эса 13-14 август кунлари нейтрал стадионларда битта ўйинда аниқлаш режалаштирилган, деб ёзмоқда «Sky Sport Italia». Ярим финаллар ва финал ўйинини «Тўртлик финали» шаклида ўтказиш имкониятлари ҳам кўриб чиқиляпти.

Хабарларга кўра, аввалдан финал Истанбул шаҳрида ўтказилиши белгилангани учун УЕФА бошида «Тўртлик финали»ни ҳам Туркияда ўтказишни кўриб чиқаётганди. Бироқ мамлакатдаги эпидемиологик вазиятнинг мавҳумлиги боис Германия варианти ҳам пайдо бўлди — Бундеслиганинг рестарти УЕФА мутасаддиларида яхши таассурот қолдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг