Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби фаолиятидаги илк ғалабасини Россия клуби устидан қўлга киритди
Олий хоккей лигасининг янги мавсумига тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби шу кунларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилаётган мавсумолди турнирида иштирок этяпти.
Бугун тошкентлик хоккейчилар мусобақа доирасидаги навбатдаги учрашувни Альметьевскнинг "Нефтяник" клубига қарши ўтказишди ва ўзларининг узоқ кутилган илк ғалабаларига эришишди.
«Оламспорт» нашри берган хабарга кўра, учрашувда "Ҳумо" 5:2 ҳисобида зафар қучган. Ворошило дублга эришган бўлса, қолган шайбаларга Шербина, Григоренко ва Безруковлар муаллифлик қилди.
"Ҳумо" эртага турнир мезбонлари - "СКА-Нева" клубига қарши музга чиқишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter