Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда учта жаҳон чемпионати ўтказилади

Тошкентда учта жаҳон чемпионати ўтказилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкентда сайловчилар билан учрашув вақтида пойтахтда қуриладиган спорт иншоотлари ва ўтказиладиган халқаро мусобақалар ҳақида гапириб ўтди.

— Спорт мусобақалари бўйича Осиё ва Жаҳон чемпионатларини ўзимизда ўтказиш бўйича бошланган ишларимизни давом эттириб, Тошкент шаҳрида 2024 йилгача «Олимпия шаҳарчаси» қурилади.

Келгуси йилда Шайхонтоҳурда 2,5 минг томошабинга мўлжалланган замонавий муз саройи ишга туширилади. Янгиҳаёт туманида ёшларни мунтазам спорт билан шуғулланишига шароит яратиш мақсадида жами қуввати 2,5 минг ўринли, универсал спорт комплекси барпо этилади, — деди Шавкат Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, янги тарихимизда илк бор шу йил декабрь ойида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.

2022 йилда дзюдо, 2023 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионатлари, 2025 йилда Ёшлар Осиё ўйинлари ҳам айнан Тошкентда ўтиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг