Тошкентда очиқ ҳаводаги муз майдони очилади
![Тошкентда очиқ ҳаводаги муз майдони очилади](https://static.xabaruz.com/crop/9/9/720_460_95_996396895.jpg)
Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги давлат академик катта театри олдида 7 январь куни очиқ муз майдони ишга туширилади. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Ушбу муз майдони очилиши доирасида Россия муз спорти юлдузи, фигурали учиш бўйича Олимпия чемпиони Алексей Ягудин ўзининг «Қиш» дастури билан иштирок этиши кутилмоқда. Шу билан бирга, очиқ осмон остидаги муз майдони очилишида ўзбек эстрадаси юлдузларининг концерти ташкил этилади.
Бундан ташқари, ташкилотчилар томонидан фудкорт зона хизмати йўлга қўйилиб, унда пойтахтимизнинг тез овқатланиш, қандолатчилик ва қаҳва брендлари фаолият юритади. Майдон олдида чанғи ва бошқа учиш аксессуарлари ижараси пункти хизмати йўлга қўйилади.
Шаҳар марказидаги муз майдони бир ой муддатга ўрнатилади. Бу вақт мобайнида очиқ осмон остидаги муз майдонида қатор маданий-кўнгилочар ва спорт тадбирлари ўтказилади.
Концерт зонасида Dance Music Fest Winter, Iosis Fest, Tashkent Rap Festival мусиқий фестиваллари, шунингдек, хоккей бўйича ўсмирлар чемпионати, муз устида рақс шоуси каби тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter