Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио Олимпиадасига икки йўлланма нақд. Яна учтаси ҳал этилиши кутилмоқда

Токио Олимпиадасига икки йўлланма нақд. Яна учтаси ҳал этилиши кутилмоқда

Хабарингиз бор, шу кунларда Иордания пойтахти Амман шаҳрида Осиё ва Океания минтақаси учун бокс бўйича Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмалари масаласи ҳал этилмоқда.

Бугун, 8-март куни ушбу лицензион мусобақа доирасида беш нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳал қилувчи жангларда ўз иштирокини бошлашди. Ушбу жангларнинг аҳамияти шундаки, бу баҳсларда ғалаба қозонган боксчилар Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритишади.

Эътиборлиси, икки нафар боксчимиз ўз жангларини ўтказиб бўлишди ва кутилган ғалабалар ва йўлланмаларни бизга тақдим этишди. Дастлаб, -69 кг вазнда Бобоусмон Батуров хитойлик Кионг Ерсунни мағлуб этган бўлса, -91 кг вазнда Санжар Турсунов эронлик Туфан Шарифидан устун келди.

Ушбу турнир доирасида яна уч нафар боксчимиз йўлланмалар учун рингга кўтарилишади. Унга кўра:

-69 кг: Мафтунахон Мелиева — Ловлина Боргоаин (Ҳиндистон);

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов — Абилхан Аманкул (Қозоғистон);

+91 кг: Баҳодир Жалолов — Данис Латипов (Баҳрайн) жанглари ўтказилади.

Ушбу жангларда ҳамюртларимизга омад тилаймиз ва улардан ҳам Олимпия ўйинлари йўлланмаларини кутиб қоламиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг