Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Токио-2020: японлар африкаликларнинг «оғзини мойлашгани» ростми?

Токио-2020: японлар африкаликларнинг «оғзини мойлашгани» ростми?

Фото: «РИА Новости»

2020 йилги Ёзги олимпия ўйинлари Токиода ўтказилишини биламиз. Ҳар ҳолда бу қарорга келинганига ҳам беш йилдан ошди. Аммо ҳамма ҳам билмаган ва кутмаган бир тафсилот қалқиб чиқдики, бу Япония Олимпия ташкилотчилари учун қаҳратонда муздек сув қуйиб юборгандек таъсир қилгани турган гап.

Гап шундаки, француз терговчилари Япония Олимпия қўмитаси раҳбари Цунэкадзу Такэдани коррупцияга алоқадорликда гумон қилишяпти. Эмишки, Олимпиада пойтахтини аниқлаш бўйича ўтказилган сайлов арафасида японлар Африка қитъаси вакилларининг «оғзини мойлаб», уларни ўзларига оғдириб олишган. Бу ҳақда Францияда чиқадиган нуфузли «Le Monde» газетаси ёзмоқда.

Токиода Ёзги олимпиада 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар бўлиб ўтади. Токио Олимпиада мезбонлиги ҳуқуқини 2013 йилнинг 7 сентябрь куни Буэнос-Айресда бўлиб ўтган ХОҚ сессиясида қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, французлар 2020 йилги Олимпиада ўйинларини ўтказишга даъвогарлик қилишмаган. Қизиқ, энг катта спорт байрамини ўтказишга асосий даъвогарлар — Мадрид ва Истанбул «Қора қитъа»га «бир қадам» эди, нега улар Токиони танлашибди?!.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг