Тен Хаг «МЮ» футболчилари учун биринчи чекловни жорий қилди
«Манчестер Юнайтед» жамоасининг янги бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳали жамоага келмасдан туриб биринчи қарорини қабул қилган ва бу футболчилар учун чеклов бўлади.
Қарорга кўра, жамоа асосий таркиби футболчиларининг таътиллари 2 ҳафтагача қисқартирилади. Нидерландиялик мутахассис ўйинчиларнинг жисмоний формасидан қониқмагани бунга сабаб бўлган.
Шу мавсум якунига етгач, тен Хаг янги жамоада иш бошлайди ва таътилга чиқиб кетган футболчилар янги графикка кўра, 20 июндан сафга қайтишлари керак бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter