Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таркибининг деярли ярми миллий жамоага олиб қўйилган олимпиячилар йиғинга киришди

Таркибининг деярли ярми миллий жамоага олиб қўйилган олимпиячилар йиғинга киришди

http:Ufa.uz

Любинко Друлович бошқарувидаги Ўзбекистон олимпия жамоаси бугундан эътиборан йиғинга киришди ва режага кўра 10 сентябрга қадар Тошкентда машғулотлар олиб боради. Мазкур йиғин доирасида 2 та ўртоқлик ўйини ўтказилиши ҳам кўзда тутилган. Ҳар икки учрашувда ҳам олимпиячиларимизга Эрон олимпия терма жамоаси рақиблик қилади.

Дастлабки учрашув 6 сентябрь куни Олмалиқда бўлиб ўтади. Иккинчи баҳс эса 9 сентябрь санасида «Пахтакор» стадионида ўтказилади. Ҳар икки ўйин ҳам соат 19:00да старт олади.

Любинко Друлович мазкур йиғинга жами 23 нафар футболчини жалб этди. Ҳусниддин Ғофуров, Ойбек Бозоров ҳамда Умиджон Эргашев жароҳат боис мазкур йиғинда қатнаша олмайди. Шунингдек, Ҳожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниев, Остон Ўрунов, Достон Ибрагимов каби футболчилар миллий терма жамоа ихтиёрида экани сабаб Эрон билан ўйинда қатнашишмайди. Шунингдек, миллий жамоага жалб этилган Шароф Мухитдинов ўрнини Ўзбекистон олимпия терма жамоаси йиғинида Жасур Жалолиддинов эгаллади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг