Суперлига «Локомотив»нинг ғалабаси ва Фарғонадаги нурсиз дуранг билан бошланди
Баҳорнинг илк кунидан Ўзбекистон миллий чемпионати — янги формат ва номдаги суперлигага старт берилди.
Навоийнинг «Қизилқум» клуби чемпион «Локомотив»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда мағлубиятга учради.
Тарихий — суперлиганинг илк голи Марат Бикмаев ҳисобига ёзилди. Иккинчи голни 57-дақиқада Икром Алибоев урган бўлса, энг сўнгги дақиқаларда Сардор Мирзаев жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.
Фарғонадаги «Нефтчи» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги ўйинда эса ҳисоб очилмаган.
Бугун «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» Тошкентда беллашади. «Металлург» – «Навбаҳор» ўйини эса якшанбага қолдирилган.
Шанба куни «Бунёдкор» ўз майдонида АГМКни қабул қилса, «Қўқон-1912» «Бухоро» меҳмони бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter