Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Суперлига 10-турида стадионларда текин «Pepsi» тарқатилади

Суперлига 10-турида стадионларда текин «Pepsi» тарқатилади

Фото: www.the-uff.com

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва профессионал футбол лигаси раҳбарияти стадионларга янада кўпроқ футбол мухлисларини жалб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Суперлиганинг 10-тури ўзига хос кичик юбилей тур ҳисобланади. Мана шу турда стадионларда ҳақиқий футбол байрами ташкил қилиш, мухлисларга янада кўпроқ қулайликлар яратиш мақсадида бир қатор қизиқарли янгиликлар йўлга қўйилади», — деб ёзмоқда ташкилот расмий сайти.

Айтилишича, 10-турда ўйинлар бўлиб ўтадиган 6та стадионнинг ҳар бирида ўйинни томоша қилиш учун келган мухлисга суперлига титул ҳомийси «PEPSI» компанияси томонидан бепул салқин ичимликлар тарқатилади.

10-тур ўйинлари олдидан стадионларда эстрадамиз юлдузлари иштирокида қизиқарли шоу-дастурлар намойиш қилинади.

Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрадиган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар, турли совринли ўйинлар ташкил қилинади. Стадионларда велосипед ва роликлар ижараси йўлга қўйилиб, ўйин бошлангунга қадар мухлислар улардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан 10-турнинг ҳар бир ўйинига 2 мингтадан чипталар бепул мухлисларга тарқатилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг