Месси билан «Барселона» ўртасидаги музокараларнинг тўхтатилиш сабаби маълум бўлди
«Барселона»нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси президент Жозеп Бартомеудан норозилиги туфайли клуб билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди. Бу ҳақда «Goal.com» хабар берди.
Манбага кўра, футболчи жамоани тарк этиш нияти йўқ. Шартномани узайтиришдан бош тортиш орқали клуб президентига ишончсизлигини намойиш этмоқчи.
3 июль куни Мессининг клубдаги муҳитдан чарчаганлиги ошкор бўлди. Унинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2021 йил ниҳоясига етади.
4 июлдаги хабарга кўра, Месси каталонияликлар сафини тарк этадиган бўлса, «Манчестер Сити»га ўтиши мумкин.
Лионель 2004 йидан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жамоа билан бирга 10 марта Испания чемпиони, 6 марта Испания кубоги соҳиби ва 4 марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлган. Бундан ташқари, Месси 6 марта «Олтин тўп»ни қўлга киритган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter