Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Спорт  тарихидаги энг йирик шартнома имзоланди

Спорт  тарихидаги энг йирик шартнома имзоланди

Фото: «Tampa Bay Times»

АҚШнинг МФЛда (америкача футбол) қатнашувчи «Канзас-Сити Чифз» клуби Патрик Маҳоумс билан профессионал спорт тарихидаги энг йирик шартномани имзолади. 10 йилга тузилган шартномага кўра, спортчи 503 миллион доллар ишлаб олади.

Томонлар янгилаган шартнома 2022 йилдан кучга кириши ҳақида ESPN ёзмоқда. Спортчининг «сардорлар» билан олдинги шартномаси 2017 йилда тузилган, унга кўра, қолган икки мавсумда Маҳоумсга 27,6 миллион доллар тўланади.

Маҳоумс — канзасликларнинг Супербоулдаги энг қиммат ўйинчиси. Жамоа 1970 йилдан бери илк марта Миллий футбол лигаси чемпионлигини қўлга киритди. Ҳал қилувчи ўйинда «Чифз» «Сан-Франциско»ни доғда қолдирди.

Спорт оламида Маҳоумсгача энг йирик шартнома «Лос-Анжелес Энжелс» бейсболчиси Майк Траутга тегишли эди. У ўтган йили жамоаси билан 430 миллион долларлик шартномани 12 йилга тузганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг