Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сити» ва «МЮ» ўртасидаги фарқ 15 очкога етди. Премьер-лига 25-тур натижалари ва тўлиқ жадвал

«Сити» ва «МЮ» ўртасидаги фарқ 15 очкога етди. Премьер-лига 25-тур натижалари ва тўлиқ жадвал

Фото: «Getty Images»

Англия чемпионатининг 25-турида бир қатор кутилган ва кутилмаган натижалар қайд этилди.

«Арсенал» меҳмонда «Суонси»га мағлуб бўлди, «Ливерпуль» эса «Хаддерсфилд» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

«Челси» ўз майдонида «Борнмут»га имкониятни бой берди — 0:3. «Манчестер Сити» ғалабалари сонини яна биттага ошириб, «Вест Бромвич» дарвозасига жавобсиз учта гол киритди.

Турнинг марказий учрашуви эса «Тоттенхэм» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасида бўлиб ўтди. Ушбу учрашувга деярли 82 минг томошабин ташриф буюрди ва бу — чемпионат тарихида рекорд натижа ҳисобланади. «Уэмбли» стадионида ўтган учршувда «Тоттенхэм» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Айтиш керакки, «Тоттенхэма» ҳимоячиси Кристиан Эриксен ўйиннинг 11-сониясидаёқ ҳисобни очишди. 28-дақиқада эса «МЮ» ҳимоячиси Жонс тўпни ўз дарвозасига тўғрилаб қўйди.

Англия чемпионати, 25-тур.

Саутгемптон – Брайтон 1:1 (0:1, 1:0)
Голлар: 0:1 – 14, пенальти Мюррей, 1:1 – 64 Стивенс.

Ньюкасл – Бернли 1:1 (0:0, 1:1)
Голлар:1:0 – 65 Ласселс, 1:1 – 85, автогол Дарлоу.

Эвертон – Лестер 2:1 (2:0, 0:1)
Голлар:1:0 – 25 Уолкотт, 2:0 – 39 Уолкотт, 2:1 – 71, пенальти Варди.

Челси – Борнмут 0:3 (0:0, 0:3)
Голлар:0:1 – 51 Уилсон, 0:2 – 64 Станислас, 0:3 – 67 Аке.

Тоттенхэм – Манчестер Юнайтед 2:0 (2:0, 0:0)
Голлар: 1:0 – 1 Эриксен, 2:0 – 28, автогол Жонс.

Манчестер Сити – Вест Бромвич 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 19 Фернандиньо, 2:0 – 68 де Брюйне, 3:0 – 89 Агуэро.

Сток Сити – Уотфорд 0:0 (0:0, 0:0)

Суонси – Арсенал 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар:0:1 – 33 Монреаль, 1:1 – 34 Клукас, 2:1 – 61 Айю, 3:1 – 86 Клукас.

Вест Хэм – Кристал Пэлас 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар:0:1 – 24 Бентеке, 1:1 – 43, пенальти Нобл.

Хаддерсфилд – Ливерпуль 0:3 (0:2, 0:1)
Голлар: 0:1 – 26 Жан, 0:2 – 45 Фирмино, 0:3 – 78, пенальти Салоҳ.

Премьер-лига жадвали
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг