Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Синдоров Жаҳон кубогининг 1/16 финалига йўл олди

Синдоров Жаҳон кубогининг 1/16 финалига йўл олди

Турнирнинг 1/32 финали 2-партиясида қора доналарда ўйнаган Жавоҳир Синдоров (2 659) франциялик Максим Ваше-Лаграв (2739) устидан ғалаба қозонди.

Синдоров, шу тариқа Жаҳон кубогининг 1/16 финалига йўл олди. Энди у 1/16 финалда Аржун Эригайси билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтаётган мукофот жамғармаси 2,5 миллион АҚШ доллардан зиёд бўлган шахмат бўйича жаҳон кубогида ўзбекистонлик шахматчилар – Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов ва Нилуфар Ёқуббоевалар иштирок этишяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг