Швецияда Иброҳимовичга ҳайкал қўйишмоқчи
Швецияда футболчи Златан Иброҳимовичнинг ҳайкалини ўрнатишмоқчи. Бу ҳақда AS хабарига асосланиб «Regnum» ёзмоқда.
Ҳайкалга Швеция футбол ассоциацияси буюртма берган. Унинг баландлиги — 2,7 метр, оғирлиги — 500 килограмм бўлади.
Бронза ҳайкал футболчи туғилиб, вояга етган Мальмё шаҳрида, Златан футболчилик фаолиятини бошлаган «Мальмё» клубининг эски ва янги стадионлари ўртасидаги майдонда ўрнатилади.
Маълумот учун: Златан Иброҳимович 2001—2016 йилларда Швеция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида «Мальмё», «Аякс», «Ювентус», «Интер», «Барселона», «Милан», ПСЖ, «Манчестер Юнайтед» каби клубларда тўп сурган. Ҳозир эса Американинг «Лос-Анжелес Гэлакси» клубида жавлон урмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter