Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шумахер Париж клиникасига яширинча келтирилди

Шумахер Париж клиникасига яширинча келтирилди

Фото: «michael-schumacher.de»

Таниқли пойгачи Михаэль Шумахер Париж клиникаларидан бирига яширинча етказилди. Бу ҳақда маҳаллий «Parisien» газетасига таяниб «РИА Новости» хабар берди.

Хабарда айтилишича, «Формула-1» чемпиони Париждаги Помпиду клиникасига Швейцария рақамидаги «Тез ёрдам» автомобилида яширинча олиб келинган. Аниқланишича, Михаэль Шумахер юрак-қон томир жарроҳлиги бўлимига жойланган. 50 ёшли пойгачи 2013 йилдан бери бошидан олган жароҳатлари туфайли оғир ҳолатда ётибди. Пойгачи ўнта қўриқчи ҳамкорлигида шифохонага яширинча ётқизилган. Замбил эса махсус ғилоф билан беркитилган.

Ўтган йил декабрь ойида пойгачанинг аҳволи яхшиланганлиги ҳақида хабар берилганди. Чунки у мустақил ҳаракатлана олган ва ўпка вентиляцияси аппарати остида ётмаган. Шу йилнинг бошида у ҳатто оиласи билан Мальоркада ҳордиқ чиқарган...

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг