Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Шу аҳмоқни яна уришим шартми?»: Ҳабиб ҳатто 100 млн. беришса ҳам Макгрегор билан жанг қилмоқчи эмас

«Шу аҳмоқни яна уришим шартми?»: Ҳабиб ҳатто 100 млн. беришса ҳам Макгрегор билан жанг қилмоқчи эмас

Фото: ТАСС

UFC раҳбари агарда Конор Макгрегор ва Ҳабиб Нурмагомедовлар навбатдаги жангларида ғалаба қозонишса, яна учрашишларига ваъда берганди. Бироқ, афтидан, россиялик спортчи ирландиялик билан яна беллашишни истамаяпти, деб ёзмоқда «Life». Доғистон ўғлонининг айтишича, реваншдан ҳеч бир маъни кўрмаяпти.

«Макгрегор билан реванш менга қизиқмас. Ҳатто 100 миллион доллар таклиф қилишсаям. Бунча пулни тикиш мумкин бўлган кўплаб спорт турлари бор. Менга 100 миллионни нега керак? Анави аҳмоқни (Макгрегорни назарда тутяпти — таҳр.) яна дўппослашим учунми?», — «Sport24.ru» Ҳабиб Нурмагомедовдан ана шундай иқтибос келтиряпти.

Макгрегор 18 январь куни Дональд Серронени мағлуб этганди. Нурмагомедов эса 18 апрель куни Тони Фергюсон билан тўқнашади.

Саудияликлар Ҳабиб Нурмагомедовга Флойд Мэйвезер ва Конор Макрегорга қарши жангларини Ар-Риёдда ўтказса ҳар бир жанги учун 100 млн. доллардан беришга ваъда қилишганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг