Шомуродовни алмаштирган футболчи дубл қайд этди
Италия чемпионатининг 13-турида «Женоа» меҳмони бўлган «Рома» ғалабага эришди.
Учрашувда Элдор Шомуродов ўрнига захирадан майдонга тушган Афена-Гьяннинг дубли римликларга 3 очко келтирди.
Женоа — Рома 0:2
Голлар: Афена-Гьян (82, 90+4).
Женоа – Сиригу, Сабелли (Гильоне, 84), Масьелло, Бираски (Бьянки, 84), Васкес, Камбьязо, Бадель (Гальдамес, 90), Стураро (Букса, 90), Ровелла, Пандев (Эрнани, 63), Экубан.
Рома – Патрисиу, Карсдорп, Манчини, Кумбула (Смоллинг, 87), Рожер, Мхитарян, Верету, Пеллегрини (Бове, 90+3), Шомуродов (Афена-Гьян, 75), Абраҳам, Эль-Шаарави.
Шу тарзда «Рома» очколари сонини 22тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди. «Женоа» 9 очко билан 18-поғонада қолди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter