Шомуродовга АПЛ клуби қизиқиб қолди
Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, «Рома» клуби ҳужумчи Элдор Шомуродовга Италия клубларидан ташқари Англиядан ҳам қизиқиш бор.
Аввалроқ Шомуродовга Италиянинг «Торино» ва «Болонья» клублари қизиқиш билдираётгани айтилганди. Ди Марциога кўра, АПЛ иштирокчиси «Вулверхэмптон» клуби ҳам ўзбекистонлик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, «Рома» Шомуродовни Исроилдаги йиғинга олиб кетмагани ва футболчи трансферга қўйилиши хабар қилинганди.
Италияликлар 27 ёшли ўзбекистонлик ҳужумчи сотувидан 18 млн евро ишлаб олишмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter