Шомуродов «Рома» таркибида май ойидан буён илк голини урди

Италиянинг «Рома» клуби таркибида тўп суриб келадиган ўзбек футболчиси Элдор Шомуродов Болгариянинг «Лудогорец» клуби билан бўлиб ўтган учрашувда рақиб дарвозасига боши билан гол урди.
Учрашув 2022/2023 йил мавсуми Европа лигаси гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган.
Шомуродовнинг голига қарамасдан «Рома» 2:1 ҳисобда мағлубиятга учради.
«Лудогорец» ҳисобидаги голларга эса Каули ва Нонато муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил ёзида Шомуродовнинг «Рома»ни тарк этиши ҳақида мишмишлар тарқалган эди. Айрим манбалар унинг «Торино» ёки «Болонья»га ўтишини тахмин қилишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter