Шомуродов «Женоа»да иккинчи голини урди
Бугун, 6 январь куни бўлиб ўтган Италия чемпионатининг 16-турида «Женоа» сафарда «Сассуола» жамоасига қарши ўйнади.
Учрашувнинг 52-дақиқасида мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Майдонда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурган ҳамюртимиз Элдор Шомуродов 64-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Сассуоло — Дженоа — 1:1 (0:0).
Гол муаллифлари: Бога, 52 (1:0). Шомуродов, 64 (1:1).
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов «Женоа» сафида ўзининг илк голини 30 ноябрь куни урганди. Ўшанда Италия А Сериясининг 9-турида «Женоа» ўз майдонида «Парма»га 1:2 ҳисобда имкониятни бой берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter