Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шахмат бўйича жаҳон чемпионати кечиктирилди

Шахмат бўйича жаҳон чемпионати кечиктирилди

Фото: «About-chess»

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатини кечиктирди. Исроилдаги ушбу турнир 2022 йилнинг апрелидан ноябрь ойига кўчирилгани ҳақида ташкилот сайтида хабар берилди.

Россия ва Украина ўртасида давом этаётган ҳарбий низо туфайли шу қарорга келинган. Қолаверса, бошқа жамоалар ҳам мундиалда қатнашишларини тасдиқламаган.

FIDE ҳар икки мамлакатни муросага чақирди.

Эслатиб ўтамиз, FIDE 2022 йилда ўтказилиши кўзда тутилган 44-шахмат Олимпиадаси мезбонлигини Москвадан олиб қўйганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг