Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шаманлар ҳам ёрдам беролмади. Перуни ютган Австралия жаҳон чемпионатига чиқди

Шаманлар ҳам ёрдам беролмади. Перуни ютган Австралия жаҳон чемпионатига чиқди

Фото: «Germany Detail Zero»

Қатардаги жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Осиё ва Жанубий Америка минтақаси вакиллари ўртасидаги ўйинда Австралия Перу терма жамоасини мағлуб этди. Қатарда ўтган ўйин 0:0 (5:4) ҳисобида якунланди.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022нинг сўнгги икки йўлланмаси учун Австралия (Осиё) ва Перу (Жанубий Америка) ҳамда Коста-Рика (КОНКАКАФ) ва Янги Зеландия (Океания) терма жамоалари ўртасида кураш кетаётганди.

Австралия-Перу ўйини қизғин курашларга бой ўтмади. Томонлар хатога йўл қўйиб ютқазиб қўйишдан чўчиб ҳаракатланди, қўшимча вақтлар, ҳатто пеналтилар сериясида масалани ҳал қилишга розидек таассурот қолдирди.

Ўйиннинг асосий вақтида дарвоза томон атиги биттагина тўғри зарба берилгани ҳам буни исботлайди.

Кутилганидек, масала ўйиндан кейинги ўн бир метрликларда ҳал бўлди: 5:4 ҳисобидаги ғалаба билан ЖЧ йўлланмасини Австралия мезбон мамлакатнинг ўзида қўлга киритди.

Дарвоқе, ўйин арафасида ўз жамоаси ютиши учун перулик шаманлар махсус маросим ўтказишган экан, фойдасиз...

Австралия D гуруҳига бориб қўшилади: бу ерда уни Франция, Дания ва Тунис терма жамоалари кутмоқда.

Сўнгги йўлланма учун Коста-Рика ва Янги Зеландия ўртасидаги ўйин бугун, 14 июнь куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг