Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдаров ва яна 12 нафар боксчимиз Таиландга боради
20-27 июль кунлари Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Жаҳоннинг етакчи мамлакатларидан ташриф буюрадиган чарм қўлқоп усталари қатори Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ушбу турнирда деярли асосий таркиб билан иштирок этади. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.
Регламентга кўра, унда эркаклар ўртасида 8 та, аёллар ўртасида 6 та вазн тоифаларида беллашувлар ўтказилади. Таъкидлаш жоиз, мусобақада эски вазн тоифалари амал қилади. Унда 14 нафар боксчимиз иштирок этиши белгилаб қўйилган. Терма жамоамиз таркиби билан танишинг:
Эркаклар:
-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов
-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров
-56 кг: Абдумалик Халаков
-60 кг: Шунқор Абдурасулов
-64 кг: Шукуржон Раҳимов
-69 кг: Иқболжон Холдаров
-75 кг: Фанат Қаҳрамонов
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов
Аёллар:
-48 кг: Гуласал Султоналиева
-51 кг: Ситора Шодгарова
-57 кг: Маҳлиё Ҳабибуллаева
-60 кг: Ёдгорой Мирзаева
-69 кг: Мафтунахон Мейлиева
-75 кг: Мавлуда Мавлонова
Ҳамюртларимиз 17 июль куни Таиланд сафарига жўнаб кетишади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter