Сенегал – Ўзбекистон учрашуви вақти ўзгарди
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Марокашнинг Касабланка шаҳрида Сенегалга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Шунингдек, бугун Андижонда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Кенияга қарши баҳс олиб боради.
Марокашдаги ўйин аввал бошда Тошкент вақти билан соат 22:00га белгиланганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси маҳаллий мухлисларга қулайлик туғдириш мақсадида, Кенияга қарши учрашувни соат 20:00га белгилаганди. Бу ҳолат телетомошабинлар учун ҳам қулай эди. Сабаби мухлислар Олимпия терма жамоамизнинг Кенияга қарши ўртоқлик ўйини якунига етиши билан “Спорт ТВ” телеканали орқали Марокашда бўладиган Сенегалга қарши ўйинни жонли эфирда томоша қилиш имкониятига эга бўлишарди. Аммо бугун Марокаш томони Сенегал – Ўзбекистон ўртоқлик ўйини бошланиш вақтини ўзгартириб, маҳаллий вақт билан соат 16:30га, Тошкент вақти билан эса соат 21:30га белгилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг нуфузи юқорилиги ва ЖЧ-2018 иштирокчиси бўлган Сенегалга қарши ўйиннинг аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда, «Спорт ТВ» телеканали Олимпия терма жамоамизнинг Кенияга қарши учрашуви тугашига ярим соат вақт қолганда Марокашдаги ўйинга уланадиган бўлди. Ўзбекистон ОТЖ – Кения ОТЖ иштирокидаги ўйинни эса мухлислар эртага «Спорт ТВ» орқали такрорий эфирда тўлиқ томоша қилишлари мумкин бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter