Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сардор Рашидов хориж клуби билан шартнома имзолади

Сардор Рашидов хориж клуби билан шартнома имзолади

Тошкентнинг «Пахтакор» клубини тарк этган Сардор Рашидов яна Қатар чемпионатига қайтди.

Ўзбекистонлик 31 ёшли ҳужумчи «Умм Салал» клуби билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда футболчи ўзининг инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

«Умм Салал» клуби ўтган мавсумда Қатар чемпионатида 6-ўринни эгаллаган.

Қайд этиш лозим, Сардор Рашидовга бу чемпионат бегона эмас. У 2015-17 йилларда Қатарнинг «Ал-Жаиш», 2019-20 йилларда «Қатар СК» клубларида ўйнаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг