Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самвел Бабаян Латвия чемпиони бош мураббийи этиб тайинланди

Самвел Бабаян Латвия чемпиони бош мураббийи этиб тайинланди

Фото: «Muz.uz»

Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Самвел Бабаян Латвия чемпиони «Спартак» (Юрмала) жамоасининг бош мураббийига айланди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар бермоқда.

Кетма-кет иккинчи йил Латвия чемпионига айланган «Спартак» Юрмала жамоаси ўзбекистонлик мутахассис Самвел Бабаян бошқаради. Янги жамоада Самвел Бабаянга Виктор Жалилов ҳамда Григорий Колосовский ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашишади.

Ёдингизда бўлса, ЎФА Самвел Бабаянни футболга алоқадор ҳар қандай фаолият билан шуғулланишдан четлаштирганди. 

Кейинроқ эса Умид Аҳмаджонов Самвел Бабаяннинг ҳужжатлари прокуратурага топширилганини айтган эди. 

«Спартак» Латвия чемпиони сифатида келаси мавсумда ЕЧЛ саралаш босқичидан ўз иштирокини бошлайди. Самвел Бабаян ЕЧЛ доирасидаги ўйинда иштирок этадиган илк ўзбекистонлик мутахассисга айланиши мумкин.

Латвия чемпионатининг янги мавсуми келаси ҳафта старт олади. Бабаян 1 апрель куни Латвия чемпионатидаги ўз дебютини «Елгава» жамоасига қарши ўтказади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг