Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Самвел Бабаян: «Энг катта орзуларимдан бири «Навбаҳор»ни чемпион қилиш»

Самвел Бабаян: «Энг катта орзуларимдан бири «Навбаҳор»ни чемпион қилиш»

Фото: Xabar.uz

«Локомотив» бош мураббийи Самвел Бабаян Суперлига доирасида «Навбаҳор»га қарши сафарда кечган баҳсдан сўнг (1:0) келажакда «Навбаҳор» бош мураббийи бўлиб ишлаш ва жамоани чемпион қилиш орзуси борлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Championat.asia» нашри хабар тарқатган.

«Ҳар бир инсоннинг орзуси бўлади. 1996 йилда «Навбаҳор» чемпион бўлганида шу клуб аъзоси эдим. Энг катта орзуларимдан бири — бир кун келиб «Навбаҳор» бош мураббийи сифатида клубни Ўзбекистон чемпиони қилиш», — дея айтиб ўтган Самвел Бабаян.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян аввалроқ футбол билан боғлиқ фирибгарликларда айбланган ва футбол билан боғлиқ фаолиятдан четлатилган эди. Хусусан, бу борада 10 мингдан ортиқ шикоят хати келгани хабар қилинганди. Аммо кейинчалик ўша айбловлар тасдиқланмагани туфайли футболга қайтарилгани айтилди.

Диёр Имомхўжаев томонидан маълум қилинишича, «Навбаҳор»нинг айни вақтдаги бош мураббийи Андрей Канчельскиснинг жамоа билан амалдаги шартномаси 2023 йилги мавсум якунида ниҳоясига етади. Мазкур шартнома муддатидан аввал тугатилса, клуб мутахассис учун компенсация тўлаб бериши керак бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг