Саида Мирзиёева: «Мени доим қойил қолдиришади!»
Қизларимизнинг интеллектуал салоҳияти мени доим қойил қолдиради, дея пост қолдирди Ўзбекистон Республикаси Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёева.
«Сурхондарё шахмат мактаби вакиласи Умида Омонова тезкор шахмат бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди. 40 та мамлакатдан келган 330 спортчи орасида айнан Умида бу ажойиб натижага эришди!
Кумуш медаль ҳам шахматчимиз Ҳумоюн Бекмуродовга насиб қилди. Юртимиз дунёнинг шахмат пойтахтига айланиб бормоқда.
Чин қалбдан табриклайман! Умида билан юзма-юз учрашув онларини интиқлиқ билан кутиб қоламан!», дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Грециянинг Родос шаҳрида шахматнинг рапид йўналиши бўйича ўзбекистонлик Умида Омонова (16 ёш) жаҳон чемпиони бўлди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter