Рустам Жўраев яна бир ташкилотга раҳбар бўлди
Бугун Туризм ва спорт вазирлигида Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари конференция йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда федерация раиси лавозимига Миллий гвардия қўмондони, генeрал-майор Рустам Жўраевнинг номзоди таклиф этилиб, делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Йиғилиш сўнгида, янги сайланган федерация раиси билдирилган ишонч учун иштирокчиларга миннатдорчилик изҳор этиб, ушбу спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча имкониятларни ишга солишини билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Миллий гвардия қўмондони 2020 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раҳбари этиб тайинланган эди, шунингдек Миллий гвардия қўмондони ташаббуси билан жорий йилнинг август ойида Функционал кўпкураш федерацияси фаолияти ҳам йўлга қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter