Румменигге «Бавария»да ўзининг ўрнига кимни қолдирмоқчи?
Мюнхеннинг «Бавария» клуби бошқарув кенгаши раиси 63 ёшли Карл-Ҳайнц Румменигге 2021 йили жамоадан кетмоқчи. У бу ҳақда «Deutsche Welle Sports»га берган интервьюсида маълум қилди.
Румменигге ўзига муносиб издош сифатида жамоанинг собиқ дарвозабони, афсонавий футболчи Оливер Канни кўрмоқда.
Маълумот учун: Карл-Ҳайнц Румменигге 1955 йилнинг 25 сентябрида Шимолий Рейн-Вестфалия (Германия)да туғилган. «Бавария» сафида 1974—1984 йилларда тўп сурган. 1991 йили жамоа вице-президенти этиб тайинланган, 2002 йилдан бери эса ҳозирги лавозимида ишлаб келяпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter