Ройс Роналду ва Машарипов билан бир жамоада тўп суриши мумкин
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳамда Германия терма жамоаси аъзоси Марко Ройс ёзда иссиқ ўлкага кўчиб ўтиши мумкин. 33 ёшли немис футболчисига «Ан-Наср» (Саудия Арабистони) қизиқиш билдиряпти.
Юртдошимиз Жалолиддин Машарипов тўп сурувчи «Ан-Наср» яқинда Криштиану Роналдунинг «катта трансфери»ни амалга оширганди.
Ройснинг дортмундликлар билан шартномаси муддати 2023 йил ёзида тугайди, ҳозирча клуби унга янги шартнома таклиф қилгани йўқ. Daily Mail ёзишича, «Ан-Наср» хўжайинлари унга яхши пул тўлаб, «Боруссия»ни етакчисиз қолдириши эҳтимоли йўқ эмас.
Эслатиб ўтамиз, Марко Ройс 2012 йилдан бери «Боруссия Дортмунд» шарафини ҳимоя қилиб келади. 2018 йилда сардорлик боғичи унга ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter