«Ростов» клуби Элдор Шомуродов шарафига «элдорка» қалпоқларини сотувга чиқаради (фото)

Россиянинг «Ростов» жамоаси клуб тимсоли туширилган сузиш қалпоқларини сотувга чиқарилишини эълон қилди. Бу қалпоқлар «эльдорка» деб номланадиган бўлди.
«Бу қалпоқларда тутқич бермас бўласиз, бошингиз эса энг маъсулиятли паллаларда сизни қутқаради», — деб ёзади «Ростов» твиттери.
«Ростов» Россия чемпионатининг 27-турида «Краснодар» билан ўйиннинг 89-дақиқасида Элдор Шомуродовнинг бош билан урган голи эвазига ҳисобни тенглаштириб, дурангга эришди.
Бу вазиятда Элдорнинг бошида сузиш қалпоғи бор эди, у 79-дақиқада рақиб ҳимоячиси Александр Мартинович билан тўқнашиб кетган ва клуб шифокорлари унга сузиш қалпоғини кийдириб қўйишган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter