Роналдунинг онаси инсультга учради

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг 65 ёшли онаси Долорес бугун касалхонага ётқизилган. У инсультга учраган, деб хабар берди «Sports.ru».
Шифокорларнинг ўз вақтида берган ёрдами билан жиддий оқибатларнинг олди олинган. Аммо Долореснинг аҳволи қўшимча парваришни талаб қилади.
Таъкидланишича, агар футболчининг онасига тезкор ёрдам кўрсатилмаганида, у фалаж бўлиб қолиши мумкин эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter