Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдунинг маошидан салкам 1 миллион евро чегириб қолинади

Роналдунинг маошидан салкам 1 миллион евро чегириб қолинади

Фото: Sports.ru

«Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналдуни «Тоттенҳэм» билан ўйиндаги қилиғи учун жаримага тортди. Ўша ўйин тугашини ҳам кутмай кетиб қолиши португал юлдузига 887 минг еврога тушди.

Championat.com ёзишича, Криштиану Роналдунинг шартномада кўзда тутилган маошидан икки ҳафталиги ушлаб қолинади. Агарда бу ҳолат ўтган мавсумда юз берганида жарима янада каттароқ — 1,1 млн евродан ошган бўларди. «МЮ» Чемпионлар лигаси йўлланмасидан қуруқ қолгани сабабли айрим футболчиларнинг маошлари 25 фоиз пасайтирилган.

«Қуён воқеаси» учун гарчи Роналду кечирим сўраган бўлса-да, «Челси»га қарши ўйин машғулотларидан четлаштирилди. Унинг қишки трансфер ойнасида клубдан кетиш эҳтимоли анча ошди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг